«Унга турмушга чиқмайман». Шаҳло Аҳмедова Шаҳрам Ғиёсов билан муносабатлари ҳақида сўзлаб берди

0

Хонанда Шаҳло Аҳмедова Instagramдаги Stories орқали мухлисларининг барча қизиқтирган саволларига жавоб берди.

«Ҳар бир ишда машаққатли дамлар бўлади. Сизда қандай қийинчиликлар бўлган?» деган саволга жавобан хонанда ўтган йили «Ёзги ёмғирлар» клипи учун лицензияси олиб қўйилгани ҳақида гапирди:

«Ўтган йили «Ёзги ёмғирлар» клипи учун лицензиям олиб қўйилди. Бироқ бу менинг фойдамга ишлади. Биринчидан, жуда ажойиб пиар бўлди, иккинчидан мен ўзимни янги соҳада синаб кўрдим. Қандай соҳа эканлиги ҳақида яқинда бафуржа сўзлаб бераман. Омадсизлик бу ҳақиқатан ҳам муваффақиятга элтувчи йўл», — дейди хонанда.

View this post on Instagram

ДОЛГОЖДАННАЯ ПРЕМЬЕРА! ЛЕТНИЕ ДОЖДИ… Композитор: @jsadikov Аранжировщик: @ato_shuhrat Сведение: Валентин Садыков Супер режиссёр: @khabi_nabiev 🤦🏻‍♂️ Крутейший оператор: @sarvar_sobirov_ 💣 Гениальный монтажер: @bakhodir_kasimov 🤘🏻 в тренде Пост продакшн: @sarvar_sobirov_ Талантливый актёр: @osdance_pilatesman Шедевральный стилист: @zulaykho_akhmedova Наши весёлые друзья: @timur__azim , @aslan___azim Художник по костюмам: моя сладкая @___fiora___ Наш дорогой друг семьи: @irfan_hattatoglu ОГРОМНАЯ БЛАГОДАРНОСТЬ НАШЕЙ СУПЕР КОМАНДЕ!!! МЫ ЭТО СДЕЛАЛИ, РЕБЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯТ!✊🏻😄👏🏻

A post shared by Shahlo 🐼 (@shahloahmedova) on

Шаҳлога йўлланган саволлар орасида «Севгидан куйганмисиз?» деган мазмундагилари ҳам бўлди.

«Севиб қолмаганман ҳали, севгидан куйиш туйғуси мен учун тушунарсиз», — деб жавоб берди ушбу саволга хонанда.

Шаҳло Аҳмедованинг фикрича, ўз ишини қиладиганлар ҳар доим ҳам атрофдагиларга ёқавермайди. Шунинг учун бундай инсонларни кўп танқид қилишади.

«Тўйга ёки бошқа маросимга чақирсак, келасизми?» деган саволга хонанда «Тўй ва маросимларда қўшиқ куйламайман», деб жавоб берди.

Storiesдаги мулоқотдан маълум бўлишича, Шаҳло Аҳмедова ёшларидаги 11 йиллик фарққа қарамай опаси Лола билан сирлашади.

Хонанданинг мухлисларидан бири ундан «Агар Шаҳрам Ғиёсовга турмушга чиқсангиз, тўйга чақирасизми?» деб сўради.

«Мен унга турмушга чиқмайман, биз ахир дўстмиз-ку! Бунақа гапларни ёзишни бас қилинг, илтимос», — деб ёзди Шаҳло Аҳмедова ушбу саволга жавобан.

Daryo.uz

loading...