Божхоначилар товар коди ўзгартирилиши натижасида 674 млн сўмлик божхона тўловларининг ундирилмай қолишининг олдини олишди

0

Давлат божхона қўмитасининг Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бош бошқармаси ходимлари томонидан аниқланган навбатдаги божхона қоидабузарликларида ҳужжатларда товарларга тегишли кодларнинг ўзгартирилгани фош бўлди.

Республикамиздаги “R.Т. 2020” номли ҳамда “S.M.T” номли масъулияти чекланган жамиятлар номига хориждан келтирилган матолар белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилганида, ушбу товарлар ҳужжатларда кўрсатилган таснифдаги эмас, аксинча бутунлай бошқа турдаги мато эканлиги аниқланди.

Шунга кўра, мазкур товарлар “Эркин муомалага чиқариш” божхона режимига расмийлаштирилганда 674 млн. сўм (товарнинг келиб чиқиш сертификати тақдим этилганда эса 316.8 млн. сўм) божхона тўловлари ундирилиши маълум бўлди.

Мазкур ҳолатлар юзасидан ҳар иккала МЧЖ вакилларига тегишли процессуал ҳужжатлар расмийлаштирилди.

loading...