Ғарбнинг Россия вакцинасига оид танқидларига жавоб қайтарилди

0

Россиялик мутахассис Сергей Глаголев “360” телеканалига Россиянинг коронавирусга қарши вакцинасининг хорижий компаниялар томонидан танқид қилиниши улар рақобатчи бўлганлиги билан тушунтириш мумкинлигини айтди.

«Бу асосан чет эл фармацевтика компанияларини бирлаштирадиган уюшмадир. Менинг маълумотларимга кўра, уларнинг баъзилари коронавирусга қарши ўз вакциналарини ишлаб чиқмоқдалар. Мен мутлақ аниқлик билан уларнинг манфаатларини аниқлаб, белгилаб беролмайман. Ҳар қандай ташкилотнинг ҳар қандай баёноти, шу жумладан унинг таъсисчилари орқали талқин қилиниши керак. Лекин тарозининг бошқа палласига Россияда коронавирусдан ҳимоя ва хавфсизлик таъминланиши устуворлигини қўйиш керак», – деди “Медикрим” Конвенцияси томонлари қўмитасининг раиси, Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Меанизми қалбаки ва сифатсиз дорилар бўйича вице-президенти, СИОМС эксперти Сергей Глаголев.

Унинг сўзларига кўра, рўйхатга олинганидан кейин вакцина синовлари бир неча минг кўнгиллиларда давом эттирилади.

Sputniknews-uz.com

loading...