Голливуднинг энг омадли малла соч аёли ҳақида 10 та қизиқарли факт

0

Қуйидаги мақоламиз орқали барчага яхши таниш бўлган ва ижролари билан кўпчиликнинг қалбини забт эта олган Голливуднинг энг мафтункор актрисаларидан бири Скарлетт Йоханссон ҳақидаги айрим қизиқарли фактларни эътиборингизга ҳаволат этамиз.

2016 йилда Скарлетт йилнинг энг кассабоп актрисаси деб топилган. Унинг иштирокида суратга олинган «Илк қасоскор: қарама қаршилик» ва «Яшасин Цезар!» фильмларидан 1,2 миллиард доллар даромад олинган.

Болалигидан у Патрик Суэйзини «Нопок Рақслар» фильмида ижро этган роли орқали севиб келади.

Скарлеттнинг уч нафар ака-укаси ва бир опаси бор. Унинг эгизак акаси Ҳунтер билан яқин муносабатлари сақланиб қолган. Улар ташқи кўриниши жиҳатидан бир-бирига унчалик ҳам ўхшаш эмас, лекин болалигидан бир-бирларини қўллаб-қувватлаб туришган, айниқса ота-оналари ажрашганларида.

Скарлеттнинг опаси, Ванесса ҳам актрисалик фаолияти билан шуғулланади. Аммо бу соҳада унчалик муваффақият қозона олмаган. Ушбу соҳадаги 20 йиллик фаолияти давомида у фақат 8 фильмда роль ўйнади. Асосан иккинчи даражали ва эпизодик ролларда кўриниш берган.

Тўлиқ метражли фильмдаги илк ролини 9 ёшлигида ижро қилган.

Вақти-вақти билан, кайфиятга қараб, актриса ўзига татуировка чиздириб ҳам туради. Унинг 4та татуировкаси бор: шафақ, омад келтирувчи тақа, «Мен Нью-Йоркни яхши кўраман» сўзи ва «А» ҳарфи ёзилган сирли белги.

Скарлеттнинг биринчи эри Райан Рейнольдс эди. Улар 2008 йил сентябрь ойида турмуш қуришди ва икки йилдан сўнг ажрашишди. “Юлдузли жуфтлик учун муносабатларни ривожлантириш ҳар доим қийин. Вақтингизни аниқ тартибга солиш керак, айниқса иккалангизнинг карьерангиз ўсаётган пайтда. Агар улардан бири бошқасига қараганда муваффақиятли бўлса, унда вазият янада мураккаблашади. Шунда сиз ўзаро муносабатларга халақит берадиган рақобат ҳиссидан қочиб қутула олмайсиз «, – Скарлетт воқеани шундай шарҳлайди. Ўша йилларда унинг актёрлик карьераси собиқ эриникига қараганда анча яхши ривожланаётган эди.

2017 йил 2 март куни актриса иккинчи марта ажралиш учун ариза берганини эълон қилди. Бу сафар француз журналисти Ромен Дориак билан. Биргаликда улар беш йил ҳаёт кечиришди ва бир нафар қиз фарзандли бўлишган эди.

Актрисанинг Парижда бодироқ дўкони бор. Иккинчи турмуши чоғида у Францияда кўп вақт истиқомат қилди ва айнан ўша паллаларда севимли ширинлиги йўқлиги унга яхшигина сезилди. Шу боис у ўзининг маккажўхори кафесини очди. Очилиш пайтида у пештахта ортида турарди. Айтиш керакки, тушунмовчиликлар ҳам бўлди, французларни бодироқга ҳам ўргатишди. Улар бодироқга ғайриоддий ингредиентлар қўшишди: шалфей, пармесан ва қаймоқли қулупнай.

Актриса хунук аёл ролини ижро этишни жуда ҳам истайди. Шу ўринда айтиб ўтиш керакки, Скарлетт «Аждаҳо белгили қиз» фильми учун кастингга ташриф буюрганида фильмга истарали актриса олиш истагида эмасликларини айтиб уни рад этишган.

loading...