Карантин даврида Ўзбекистонга кириш-чиқиш тартиби тўғрисида маълумот берилди

0

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги COVID-19 пандемияси билан боғлиқ карантин чоралари пайтида Ўзбекистонга кириш ва чиқиш тартиби тўғрисида кўп сўраладиган саволларга жавоб берди.

Савол: COVID-19 пандемияси билан боғлиқ карантин чоралари даврида фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасига кириш тартиби қандай?

Жавоб:

1. 2020 йил 15 июндан бошлаб қуйидаги тоифадаги фуқароларга авиақатновлар орқали Ўзбекистонга кириш учун карантин чоралари соддалаштирилди:

– хорижий давлатлар дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари ходимлари ҳамда уларнинг оила аъзолари;
– инвестиция лойиҳалари доирасида хорижий компания ва бошқа ташкилотларнинг Ўзбекистонда ишлаётган мутахассислари;
– даволаниш учун келаётган шахслар;
– Ўзбекистонда «доимий яшаш жойига эга» хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар.

Ушбу тоифадаги фуқаролар мамлакатга кириш учун рухсатнома сўраб Ўзбекистон Республикасининг тегишли органларига мурожаат қилишлари шарт эмас.

2. Хорижда вақтинча бўлиб турган ёки чет элда доимий асосда яшовчи ва ватанга авиақатновлар орқали қайтишни истаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг мамлакат ҳудудига киришларида ҳеч қандай чекловлар кўзда тутилмаган.

3. Ўзбекистондан транзит орқали бошқа давлатга кетаётган чет эл фуқароларнинг мамлакат ҳудудидан ўтишларига хорижий давлат дипломатик ваколатхонаси ва консуллик муассасасининг Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига аввалдан қилган сўровлари асосида рухсат берилади.

loading...