Ўзбекистонда бир кечада 232 кишида коронавирус инфекцияси аниқланди. Ўта оғир аҳволдаги беморлар сони эса 428 нафарга етди

0

🔺2020 йил 12 август соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 32 215 (+232) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 155 нафари Тошкент шаҳрида, 23 нафари Самарқанд вилоятида, яна 23 нафари Бухоро вилоятида, 15 нафари Сирдарё вилоятида, 6 нафари Тошкент вилоятида, яна 6 нафари Қашқадарё вилоятида ҳамда 4 нафари Қорақалпоғистон Республикасида тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, Чилонзор туманида яшаган 61 ёшли Ш.А. (аёл) ҳамда Яшнобод туманида яшаган 55 ёшли Б.А. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Айни пайтда юртимизда 24 090 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (75 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 7 917 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 1308 нафари оғир, 428 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

loading...