«Диний адоват қўзғаш» айби билан ҳибсга олинган Маъмуржон домла озодликка чиқди

0

Маъмуржон домла ҳибсдан озод қилинибди. Аллоҳ муборак қилсин! Бундан бу ёғига иғво-фитналардан ва ҳасадчиларнинг ҳасадидан Аллоҳ асрасин.

Озодликка чиқишида ўз ҳиссаларини қўшган домланинг яқинларининг ҳам Аллоҳ ажрларини кўпайтириб берсин.

Ҳақни етказганингиз сабабидан сизни барча яхши кўрди. Аллоҳ азиз қилсин!

Эслатиб ўтамиз, имом-ноиб сифатида қилган маърузалари ва дарслари билан интернетда машҳур бўлган Қозоғистоннинг Сайрам туманидан Маъмуржон Ҳайитметов 17 июнь куни Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси (МХҚ) томонидан ҳибсга олинган эди.

Маълум бўлишича, Ҳайитметовга бундан 6 йил олдин насронийлар дини ҳақида қилган маърузаси бўйича «диний адоват қўзғаш» айби қўйилган.

Фазлиддин Шаҳобиддин

loading...