Нилуфар Усмонова: “Энг қўрқинчлиси ортда қолди деб ўйлайман…” (Фото)

0

Хонанда Нилуфар Усмонова бетоблигида унга шифо тилаган барча мухлисларига миннатдорчилик билдирди:

“Бетоблигимизни эшитиб, бизга соғлиқ-саломатлик тилаган, орангизда ўзлари хаста бўлса ҳам, қўллаб-қувватлаб турган барча инсонларга ўз ташаккуримни билдираман.

Хасталикни овоза қилишдан фойда йўқ. Мана, эл қатори «Дардини берган шифосини ҳам беради», – деб дуо қилиб, ҳолимизга шукур қилиб ўтиб оляпмиз. Бу ҳам Аллоҳ берган бир неъмат ва унда ҳам бир хайр бор. Бу давр ичида биз қадрлаганларимизнинг янада қадрига етишни ўргандик. Соғлиғимиз, оиламиз, бола-чақамиз, ҳар бир онимиз, ибодатларимиз, самимият, яқинларимизга бўлган меҳр, эътибор, ҳамма нарсанинг қадр-қиммати шу тобда билинди. Бу ҳам яхшиликка. Энг қўрқинчлиси ортда қолди деб ўйлайман.

Биламан, касалликни қандай ўтказаётганим кўпчиликни қизиқтиряпти. Бутунлай соғайиб олиб, кўнглимга сиққанида, бошимдан ўтганини ёзиб қолдирарман. Аввало, ҳеч ким касал бўлмасин. Хасталанганлар эса тезроқ тузалиб кетишсин. Оиламиз билан бирга қўллаб-қувватлаб турганингиз учун барчангизга катта раҳмат деб қоламан. Ўзингизни асранг!” деб ёзди у “Instagram” саҳифасида.

loading...