Юқори Чирчиқ туманида фуқаро ўз акасини дўппослаб, пичоқлаб қўйди

0

Жорий йилнинг 4 июль куни Юқори Чирчиқ тумани «Файзобод» маҳалласида яшовчи 46 ёшли З.Д. шу маҳаллада яшовчи акаси 53 ёшли Ҳ.Д. билан акасининг уйида суҳбатлашиб ўтириб, ўрталарида келиб чиққан ўзаро келишмовчилик натижасида жанжаллашиб қолган.

Тошкент вилояти ИИББ ахборот хизмати хабарига кўра, жанжал давомида З.Д. акасининг турли жойларига қўли билан уриб, сўнг ошхона пичоғи билан қўл соҳасига бир маротаба уриб тан жароҳати етказган.

Натижада, Ҳ.Д. олган тан жароҳатлари билан туман марказий тиббиёт бирлашмасига даволаниш учун ётқизилган.

Ўтказилган судга оид тиббий экспертизанинг хулосасида Ҳ.Д.нинг олган тан жароҳатлари оғирлик даражасига кўра оғир тан жароҳатлари тоифасига кириши кўрсатиб ўтилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Юқори Чирчиқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан З.Д.га нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Эҳтиёт чораси сифатида қамоқ танланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати

loading...