Жиддий нуқсон билан туғилган чемпионлар! Уларга болалигида “ҳеч нарсага ярамайди” деган ташхис қўйилган…

0

Бир болакайнинг туғилганидан чап оёғи ўнгидан 6 см калта эди. Шунда шифокорлар унга: “Юришни ҳам эпласанг катта гап!..” – дейишди. У эса улғайиб, футбол бўйича жаҳон чемпиони бўлди. 2 марта!

Иккинчи болага кичкиналигида юрак етишмовчилиги ташхисини қўйишди ва жисмоний тарбия дарсларидан доимий озод қилишди. У катта бўлиб, хоккей бўйича жаҳон чемпиони бўлди. 8 марта!

Учинчи болакай 11 ёшида бўй гормони етишмагани туфайли бўй ва вазн борасида тенгдошларидан анча ортда қолиб юрарди. У кейин FIFAнинг дунёдаги энг яхши футболчига аталган «олтин тўп»ини олди. 6 марта!

Тўртинчи йигитчага 21 ёшида атиги икки йиллик умри қолганлигини айтишди. У эса 76 ёшгача яшади. У ёзган китоб 10 миллионлаб нусхада нашр этилди.

Юлдуз Тешаеванинг

“Facebook”даги саҳифасидан.

loading...