МИБ Тошкент шаҳар бошқармаси: Карантин алимент тўламаслик учун баҳона бўлолмайди!

0

Жорий йилнинг 13 август куни Ижтимоий тармоқларда “Карантинда алиментни тўлай олмаяпман. Иш тўхтаган бўлса, нима қилишим керак?” номли хабарлар тарқатилиб, унда фуқаро Мирпўлат Жабборов карантинли вазият сабаб алимент тўловлармни тўлолмаётгани, давлат ижрочилари эса уни тинч қўймаётганини билдирган эди.
Аввало, алимент тўловлари болаларнинг таълими, сифатли овқатланиши, руҳан соғлом ва баркамол улғайишига хизмат қилишини унутмаслик лозим.
Карантинли вазиятда алимент тўлашга қийналаётган қарздорлари билан қандай иш олиб борилади деган саволга МИБ Тошкент шаҳар матбуот хизмат раҳбари М.Амонова “Бундай вазиятда МИБ органлари асосий эътиборни тушунтириш ва профилактика ишларига қаратади, яъни алимент пули карантин вақтида фарзанд учун нечоғлик муҳимлигини тушунтириб, масъулиятини ошириш йўлларини кўрамиз, шунақа тадбирлар давомида баъзида бобо-бувилар ҳам невараси учун алимент пулини тўлашга ёрдам берган ҳолатлар ҳам йўқ эмас».
Ушбу ҳолатга тўхталганимизда, фуқаролик ишлари бўйича Риштон туманлараро судининг 30.01.2017 йилдаги суд буйруғига асосан қарздор М.Жабборовдан ундирувчи М.Жабборова фойдасига вояга етмаган уч нафар фарзандининг таъминоти учун ½ қисм миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувига 25.06.2019 йилда келиб тушган ва ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилинган.
Ижро ҳаракатлари даврида қарздорнинг номига расмийлаштирилган мол-мулклар аниқланмаган ва Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 421-моддасига асосан 28.11.2019 йилда қарздор М.Жабборовнинг Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқлари вақтинча чекланган.
Қарздор М.Жабборовнинг алиментдан қарздорлиги Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 140-моддасига асосан ҳисобланганда жорий йилнинг 01 август кунига қадар жами 2.464.928 сўмни ташкил этиши аниқланган бўлиб, ота ушбу қарздорликни тўлаб бериш ҳақида бир неча бор огоҳлантирилган бўлишига қарамасдан бўйин товлаб келаётганлиги сабабли, 13.08.2020 йилда унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 47-4-моддасида назарда тутилган жавобгарлик масаласини кўриб чиқишлик учун тўпланган ҳужжатлар Сергели туман маъмурий судига юборилди.
Бир сўз билан айтганда, ўз масъулиятини ҳис қилмаган қарздор оталарга нисбатан қонуний чоралар кўрилишини унутмайлик.

loading...