Шаҳрам Ғиёсовнинг рақибида COVID-19 аниқланди

0

Ўзбекистонлик профессионал боксчи Шаҳрам Ғиёсов (9−0, 7 КО) ўзининг навбатдаги жангини 15 август куни Оклахома (АҚШ) нинг Тулса шаҳрида ўтказади. Дастлаб, даъвогар мексикалик Франсиско Рохо (22−3−0, 15 КО) эди, аммо жангдан бир неча кун олдин ушбу боксчига коронавирус ташхиси қўйилди.

Рохонинг ўрнига 28 ёшли никарагуалик Уинстон Кампос (31−7−6, 19 КО) жангга чиқади. У Джош Келли (10−0−1, 6 КО) ва WBA ва IBF йўналиши бўйича ўрта енгил вазн чемпиони Джош Тейлорга (16−0−0, 12 КО) қарши жанглар олиб борган.

Protoday.uz

loading...