Шифокорлар нега уйма-уй юрмайди?

0

Бугун АОКАда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева иштирокида бўлиб ўтган брифингда муҳим саволларга жавоб қайтарилди:

Савол: Эрим коронавирусга чалинди. Мобил гуруҳ келиб, дори берди. Баъзида эрим ўзини яхши ҳис қилмайди. Иситма йўқ, лекин тўсатдан аҳволи ёмонлашишидан қўрқаман. Ҳар куни шифокорни уйга чақираман. Лекин у фақат телефон орқали маслаҳат беради. Шифокорлар нега уйма-уй юрмайди?

Жавоб: Коронавируснинг жиддийлигини ҳисобга олиб, беморлар билан алоқада бўлишнинг олдини олиш ва шифокорлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида телефон орқали маслаҳат бериш тизими йўга қўйилган.

Кун давомида оилавий шифокорга коронавирус билан касалланган кўплаб беморлар қўнғироқ қилади, лекин биз коронавирус юқтирмаганлар ҳақида ҳам унутмаслигимиз керак. Уларда ҳам бошқа сурункали касалликлар бўлиши мумкин, оилавий шифокор ва тез ёрдам уларга ҳам ёрдам кўрсатиши керак.

Турмуш ўртоғингиз саломатлиги ёмонлашса, оилавий шифокорингизни шошилинч огоҳлантиринг, улар сизга мобил бригада келишини ташкиллаштиришади. Агар касалхонага ётқизиш керак бўлса, стационарга олиб боришади.

loading...