«Барселона» шармандали тарзда турнирни тарк етди. Бавария ярим финалда! Барча голлар видеоси

0

ЕЧЛ чорак финали доирасида бугун тунда мухлислар Европанинг икки гранд жамоаси иштирокида супертўқнашув гувоҳига айланишди.

Учрашув турли баҳсларга сабаб бўлди. Aммо натижа ҳайратланарли!

Чемпионлар Лигаси | 1/4 финал
«Барселона» 2:8 «Бавария»

Рақибга нисбатан юқори прессинг ва тажовузкорлик таклиф қилган мюнхенликлар биринчи таймнинг ўзидаёқ «Барса» дарвозасига 4та гол уришди. Томас Мюллер «дубл»га эришган бўлса, Перишич ва Гнабри биттадан гол муаллифига айланишди.

«Барселона»нинг бир голи ҳам германияликлар ҳимоячиси Алаба ҳисобига автогол сифатида ёзилди. Каталонияликлар мазкур битта голдан ташқари ўйин бошида 3та гол уриш имкониятини қўлдан чиқаришди. Суарес 2 марта яккама-якка вазиятда Нойерни доғда қолдира олмаган бўлса, бир вазиятда Мессининг зарбасидан кейин тўп устунга тегиб қайтди.

Иккинчи бўлимнинг 57-дақиқасида Луис Суарес битта гол уриб, ҳисоб 2:4 кўринишига келтирди. Бу орқали учрашувга бироз интрига қайтгандек бўлди. Аммо бу «Бавария»ни бугун қайтаришнинг имкони йўқ эди. Боз устига, бешинчи голдан кейин каталонияликлар ўйинни ташлаб юборишди. Захирадан майдонга тушган Филиппе Коутиньо 2та гол ва битта ассист муаллифи бўлди. Якуний ҳисоб — 2:8! Бунақаси ҳали бўлмаган.

Европа чемпионлар лигаси, чорак финал.
«БАРСЕЛОНА» – «БАВАРИЯ» – 2:8 (1:4)
Голлар: 0:1 – 4 Мюллер, 1:1 – 7, автогол Алаба, 1:2 – 21 Перишич, 1:3 – 27 Гнабри, 1:4 – 31 Мюллер, 2:4 – 57 Суарес, 2:5 – 63 Киммих, 2:6 – 82 Левандовски, 2:7 – 85 Коутиньо, 2:8 – 89 Коутиньо.
Барселона – тер Стеген, Лангле, Альба, Пике, Серджи Роберто (Гризманн, 46), де Йонг, Бускетс (Фати, 70), Видаль, Семеду, Суарес, Месси.
Бавария – Нойер, Алаба, Киммих, Боатенг (Зюле, 76), Гнабри (Коутиньо, 75), Дэвис (Люка Эрнандес, 84), Алькантара, Перишич (Коман, 67), Горетцка (Толиссо, 84), Левандовски, Мюллер.
Огоҳлантиришлар: Боатенг (42), Дэвис (52), Суарес (54), Альба (59), Киммих (85), Видаль (90).

🎥 Барча ⚽️ Голлар ва 👟 Хавфли вазиятлар видеоролиги! 🎬HD

Видеони кўриш учун шу ерни босинг

Ёки телеграмдан шу манзилга киринг: https://t.me/allsportuz/258

loading...