Фото: «Титаник» фильмининг севимли қаҳрамонлари 23 йилдан сўнг

0

«Титаник» фильми 1997 йилда суратга олинган ва 12 йил давомида инсоният тарихидаги энг кассабоп фильм мақомини эгаллаган эди. 1912 йилнинг 14 дан 15 апрелга ўтар кечаси Атлантика океанининг тубига «қалқиган» кема йўловчиларининг фожиали тақдири ҳикоя қилинган бу фильм миллионлаб томошабинлар қалбини титратди.

Қуйида фильм қаҳрамонларини ҳақиқатда ҳаётдагидек жонлантира олган машҳур актёрларнинг кейинги ижоди ҳақида сўз юритилади.

Френсис Фишер

Фишер бош қаҳрамон – Роузнинг онаси ролини ижро этган. «Титаник» фильми Френсисга дунё шуҳрати ва режиссёрларнинг янги таклифларини олиб келди.

Ҳозир актриса 67 ёшда. У ҳалиям фильмларда суратга тушяпти. Афсуски, у «Титаник» фильмидаги каби унутилмас ролга эга бўлмади.

Виктор Гарбер

Канадалик актёр ва қўшиқчи, олти карра «Эмми» ва тўрт марта «Тони» лауреати – Виктор Гарбер профессионал номзодлар қаторида Леонардо Ди Каприо билан рақобатлаша олади. «Титаник»да у кема қурувчиси Томас Эндрюс ролини ўйнаган.

Ҳозир актёр 71 ёшда бўлишига қарамай кино ва театрда фаол рол ижро этяпти.

Билли Зейн

«Титаник» фильми суратга олинишидан аввал Зейн катта экранларда пайдо бўлишни бошлаган. Актёр «Келажакка қайтиш», «Orlando» фильмларида рол ўйнаган, шунингдек, «Твин Пикс» сериалида ҳам қатнашган. Бироқ Жекка қарама-қарши бўлган салбий образи уни бутун дунёга танитди.

Яқинда актёр 52 ёшга тўлди. Билли фильмларда суратга тушишни ва оталик вазифасини бирдек олиб боряпти. Унинг икки фарзанди бор.

Бернард Хилл

Кема капитани ролини британиялик актёр ўйнаган. Сюжетга кўра, Хиллнинг қаҳрамони «Титаник» билан бирга сув остида қолган. Фильм актёрга катта шуҳрат келтирган бўлишига қарамай, бу унинг ягона ташриф қоғози эмас. Бернард «Титаник»дан ташқари «Узуклар ҳукмдори» кино трилогиясида ҳам рол ижро этган.

Бугун актёр 75 ёшда ва фильмларда фаол иштирок этяпти.

Кети Бейц

Америкалик актриса, «Оскар» лауреати, икки карра «Эмми», «Олтин Глобус» ва «Қалқувчан Молли» номи билан танилган Маргарет Браун роли учун «АҚШ кино актёрларининг Гилди мукофот»лари билан тақдирланган.

Кети Бейц ўнлаб машҳур роллари орқали дунёга танилган. Ҳозир актриса 71 ёшда ва янги фильмлари билан мухлисларини хурсанд қилмоқда.

Кейт Уинслет

Кейт оддий йигит Жекни севиб қолган Роуз ролини ижро этган. Бу образи уни бутун дунёга машҳур қилди. «Титаник»дан сўнг актриса бир неча таниқли фильмларга таклиф этилди. У «Ўқувчи», «Ўзгариш йўли» ва «Соф ақлнинг абадий зиёси» каби картиналарда рол ўйнади.

Ҳозир актриса 44 ёшда. У ҳалиям ижодини давом эттиряпти. «Титаник» фильмининг суратга олиш жараёнида Кейт ва Лео ўртасида мустаҳкам дўстлик пайдо бўлган.

Леонардо Ди Каприо

Актёр илк бор 19 ёшида «Бу йигит ҳаёти» фильмидаги роли учун «Оскар»га номзод сифатида кўрсатилган. «Титаникда»ги Жек ролини 21 ёшида ўйнайди. Оддий Жек ва аристократ Роузнинг севги ҳикояси миллионлаб томошабинларнинг қалбидан жой олди. Ўшанда кўп танқидчилар истеъдодли актёр учун «Оскар»ни башорат қилганига қарамай, нуфузли мукофот уни рад этди.

45 ёшли Ди Каприо «Омон қолган» фильмидаги роли учун 2016 йилда қимматли ҳайкалчани олишга муваффақ бўлди.

Манба: daryo.uz

loading...