Намангандаги масжидларда жамоат бўлиб намоз ўқишга киришилди (фото)

0

Наманган вилоятидаги масжидларда 17 август бомдод вақтидан бошлаб жамоат бўлиб намоз ўқишга киришилди.

Вилоятдаги 187 та масжидда бунинг учун пухта тайёргарлик кўрилди. Уларнинг барчаси дезинфекцион тўшаклар, тана ҳароратини ўлчайдиган қурилмалар, антисептик воситалар билан таъминланди.

Масжидларда ижтимоий масофаланишга (1,5-2 метр) имкон берувчи ажратувчи чизиқлар тортилди.

Намозхонлар ибодатга тиббий ниқобда келишига эътибор қаратилди. Буни ёдидан чиқарганлар учун эса ниқоб берилиши йўлга қўйилди.

«Орадан 5 ой вақт ўтиб масжидимизда жамоат бўлиб намоз ўқишга киришилди. Бунинг нечоғли улуғ неъмат эканлигини ўтган муддат мобайнида жуда яхши англаб етдик. Шукронаси учун хатми Қуръонлар адо этилиб, дуоларимизда юртда тинчлик-омонлик ҳукмрон бўлиши, вирус таҳдиди тез орада чекиниши сўралди», — дейди Наманган шаҳридаги «Шайх Эшон» жоме масжиди имом-хатиби Фатҳиддин Охунов.

Манба: daryo.uz

 

loading...