Нурсултон Назарбоевнинг невараси укаси хотирасига бағишлаб таъсирли видео тайёрлади

0

Дарига Назарбоеванинг тўнғич ўғли Нурали Алиев укаси Ойсултон Назарбоев хотирасига бағишлаб таъсирли видеони Facebookдаги саҳифасига жойлаштирди.

Нурали Алиев видео остида, инглиз тилида:

“Менинг қадрдон укам, ҳозир нимани ҳис қилаётганимни тушунтириш учун сўз топа олмаяпман. Сенга айтмоқчи бўлган кўп нарсалар айтилмасдан қолди. Сен менинг хотирамда абадий қоласан, мен сени доим яхши кўраман”, – деб ёзган.

Sputniknews-uz.com

loading...