Путин ўтган йил қанча пул ишлади?

0

Россияда президент, ҳукумат раҳбари ва аъзолари ўтган йил қанча пул топгани тўғрисидаги рақамлар эълон қилинди. Тўғрироғи, уларнинг даромадлари тўғрисидаги декларация омма эътиборига ҳавола этилди.

Масалан, давлат раҳбари Владимир Путин 2019 йилда 9,7 млн. рубль ишлаб олган. 2018 йилда бу кўрсаткич 8,6 млн. рублни ташкил этган экан.

Бош вазир Михаил Мишустин ўтган йилда 18,2 млн, 2018 йилда 18,9 млн. рубль даромад қилган.

Россия ҳукумати аъзолари 2019 йилда умумий олганда қарийб 1,8 млрд. рубль ишлаб топишган.

Ҳукуматнинг собиқ раҳбари, айни пайтда РФ Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари бўлиб ишлаётган Дмитрий Медведев эса 11 млн. рубль, яъни 2018 йилдагига нисбатан 1,1 млн. рубль кўпроқ маблағ ишлаб олган.

Манба: zarnews.uz

loading...