УЕФА Европа Лигаси: «Севилья» «Манчестер Юнайтед»ни «жавобини» бериб юборди. Андалусияликлар финалда(+видео)!

0

УЕФА Европа Лигасида биринчи финалчи номи маълум бўлди. «Севилья» ҳамда «Манчестер Юнайтед» жамоалари ўртасида кечган баҳсда андалусияликлар ғалаба қозонишди.

Дастлаб, пенальтини бехато ижро этиб, тезкор гол киритган Сульшер шогирдлари кейинчалик икки бор ўз дарвозаларидан тўп олиб чиқишга мажбур бўлишди: Сусо 26-дақиқада ҳисобни тенглаштирган бўлса, Люк Де Йонг 78-дақиқа ўтиб бораётганда мувозанатни ўз жамоаси томонига оғдирди.

Лопетеги шогирдлари энди «Интер» ва «Шахиёр» клублари ғолиби билан бош соврин учун баҳс олиб боради.

Манба: sports.uz

loading...