Анжелина Жоли АҚШдан бошқа давлатга кўчиб кетмоқчи

0

Актриса Анжелина Жоли АҚШдан Буюк Британияга кўчиб ўтишни истаётгани маълум бўлди. Бу ҳақда Mirror нашри хабар қилди, деб ёзмоқда «Daryo.uz».

Нашр ёзишича, актриса Ричмондда кўчмас мулкни сотиб олишни кўриб чиқмоқда. Ушбу ҳудудда у 2011 йилда собиқ турмуш ўртоғи Брэд Питт билан фильм тасвирга олиш вақтида яшаган.

Унинг фикрига кўра, Ричмонд маданият ва таълим нуқтаи назаридан болалар учун идеал жой.

Ўтган йилнинг ноябрь ойида “Оскар” мукофоти совриндори «Harper’s Bazaar» журналига берган интервьюда АҚШдан кетишни истаётганини айтганди. Бироқ фарзандлари 18 ёшга тўлмагани сабабли буни амалга ошира олмаган.

Жоли ва Питт 2016 йилда 2 йиллик никоҳдан ва деярли 10 йиллик муносабатлардан сўнг ажрашди.

Жуфтлик 6 нафар фарзандни тарбияламоқда – Мэддок, Захару, Пакс (асраб олинган) ҳамда Шайло, эгизаклар Нокс ва Вивьен.

Мэддокс август ойида 18 ёшга тўлди, у Жанубий Корея университетида таҳсил олмоқда. Бошқа фарзандлар эса АҚШда истиқомат қилади.

loading...