Юзда ажинлар пайдо бўлишини тезлаштирадиган кундалик одатлар

0

Ҳозир бозор юзда ажинлар пайдо бўлишининг олдини олувчи ёки унга қарши турли хил косметика воситалар билан тўла. Аслида кундалик ҳаётнинг ажралмас қисмига айланган баъзи одатлар юзда ажинлар пайдо қилишини кўпчилик билмайди. Бу ҳақда «Harper’s Bazaar» журнали қизиқарли материал тайёрлади, деб ёзмоқда «Daryo.uz».

Қорин билан ухлаш

Буни қилмасликнинг бир неча сабаблари бор. Биринчидан, юзни ёстиққа суркаш (шойи ипакли бўлса ҳам) эрта ажинлар пайдо бўлишига олиб келади. Иккинчидан, бундай ҳолатда 6-8 соат ухлагандан кейин, албатта, шиш билан уйғонади (кечаси қовурилган ёки тузлама емаган бўлса ҳам). Эрталаб бу шишдан халос бўлиш учун кўп ҳаракат қилишга тўғри келади. Бундан ташқари, қорин билан ухлаш умуртқа поғонасида нотўғри оғирлик пайдо қилиб, бел оғриғига сабаб бўлади. Мутахассислар чалқанча – осмонга қараб ухлашни маслаҳат беради. Аввалига бу ноқулай туюлиши мумкин, аммо кейин, албатта, фарқ сезилади.

Иситиш қурилмасини тўлиқ қувват билан ёқиш

Совуқда иситкич тезда ёқилади. Батарея ва иситкичлар терининг биринчи рақамли душманидир. Улар ҳавони кучли қуритади, бундай ҳолат эса терининг сувсизланишига олиб келади. Маълумки, қуруқ тери ўзининг қаттиқлиги ва эластиклигини йўқотиб, тезда ажинлар пайдо қилади. Агар уйдаги иситкич қурилмасини бошқаролмасангиз, ҳаво намлагич олиш – терининг гўзаллиги ва ёшаришига энг яхши сармоядир.

Ёғни кам ейиш

«Тўғри овқатланиш» режимида 1 грамм углевод ёки оқсилга қараганда, 1 грамм ёғ таркибида икки баробар кўп калория мавжуд, шунинг учун одамлар оммавий амалиётда аввалгиларини рад этди. Аслида соғлом ёғ танадаги бир қатор жараёнлар учун зарур. Масалан, юрак-қон томир тизими соғлигидан терининг гўзаллиги ва ёшлигини сақлашгача. Соғлом ёғ тери ҳужайраларини ичкаридан озиқлантиради, уларга фаоллик ва эгилувчанлик беради, бу ажинлар пайдо бўлишини сезиларли даражада камайтиришга ёрдам беради.

SPF’дан фойдаланмаслик

На ёзда, на қишда қуёш нуридан ҳимояланмай туриб, уйдан чиқмаслик кераклиги кўп бора такрорланган, аммо кўпчилик бу қоидага аҳамият бермай келмоқда. Ультрабинафша нурлари булут орқали ўтиб, терига жиддий зарар етказади. Бу нур гиперпигментацияни қўзғатади, коллаген ишлаб чиқаришни тўхтатади. Ҳар куни SPF’дан фойдаланишни одат қилинг ва терингиз сизга раҳмат айтади.

Ичимликларни пластик чўп орқали ичиш

Маълум бўлишича, ичимликлар ичишда фойдаланадиган пластик чўпларни ёш терини сақлаб қолиш учун ҳам тарк этиш керак. Гап шундаки, чўпдан фойдаланганда юз мушаклари кўпроқ сиқилади, бунинг натижасида тери фаоллигини йўқотиб, юзда ажинлар пайдо қилади.

loading...