Актриса, хонанда, ёзувчи. Приянка Чопра ҳақида кўпчиликка номаълум бўлган 12 факт

0
Ҳинд юлдузи Приянка Чопра, маҳорати ва гўзал қиёфаси билан нафақат Болливуд, балки Голливуд фильмларида ҳам эсда қоларли роллари билан яхши маълум. Энг талабгир актрисалардан бири бўлган Приянка ҳақидаги қизиқарли маълумотларни ҳавола этамиз.
1. Актриса илк бор «База Куантико» сериалининг кастингида иштирок этган. Бунга қадар ўнга яқин фильмда суратга тушган бўлса ҳам уларнинг ҳеч бирига кастинг орқали қабул қилинмаган. 2000 йил «Дунё гўзали» деб топилгани, кейин эса ижро маҳорати сабаб бошқа фильмларга ҳам таклиф қилинган ва кастингга ҳожат бўлмаган. Шу сабаб актриса кастингдан аввал қаттиқ ҳаяжонланган. Аммо 50 га яқин фильмда суратга тушганини эслаб, ўзини қўлга олган ва ролни қўлга киритишга муваффақ бўлган.
Почему Приянка Чопра взяла фамилию мужа Ника Джонаса | Кино Новости.
2. Приянка, Америка сериалида суратга тушган илк Болливуд актрисаси.
3. У 2013 йилда, Disney’нинг «Самолётлар» мультфильмидаги Ишани қаҳрамонига овоз берган.
Чопра, Приянка - Wikiwand
4. Приянка онаси билан бирга Purple Pebble Pictures кино компаниясига эгалик қилади. Компания кам бюджетли фильм суратга олишга ихтисослашган бўлиб, ёш сценарий муаллифлари, режиссёр, техник ходимлар ўзини танитишига ёрдам беради.
Приянка Чопра: эволюция стиля. Как менялась внешность Приянки ...
5. Чопра хоним нафақат актриса, балки хонанда сифатида ҳам маълум.
6. Бундан ташқари, таниқли газета ва журналларда Приянканинг муаллифлик мақолалари ҳам чоп этилади.
Приянка Чопра до и после пластики - 300 экспертов.РУ
7. Приянка мемуар ёзади ва карьера гуллаб-яшнаган, одамлар билан бўлишиш мумкин бўлган воқеалар бор вақтда мемуар ёзиш керак деб билади. Унинг қаламига мансуб «Тугалланмаган» деб номланган мемуар 2020 йилнинг сўнгига қадар тақдим қилиниши кутилмоқда.
8. Актриса хайрия ишларида ҳам фаол қатнашади.
9. У узоқ вақтдан буён ЮНИСЕФнинг кўнгилли элчиси ҳисобланади.
UNICEF Goodwill Ambassador Priyanka Chopra Jonas visits Ethiopia ...
10. Болливуд юлдузи, герцогиня Меган Маркл билан яхши дўстона алоқада. Малика билан зиёфатлардан бирида танишган актриса, қироллик оиласи вакилларининг никоҳ маросимига ҳам таклиф қилинган.
11. 2016 йилда у Ҳиндистоннинг энг юксак мукофотларидан бири бўлган «Падма Шри»ни қўлга киритган.
12. Приянканинг I Can’t Make You Love Me номли унча машҳур бўлмаган қўшиғига олинган клипда, актёр Майло Вентимиля суратга тушган.
Манба: shejot.com
loading...