Роналдиньо озодликка чиқарилди. Афсонавий футбол чемпиони нима жиноят қилган эди?

0

Бразилиялик афсонавий футболчи Роналдиньо ва унинг акаси Парагвай суди қарори билан озодликка чиқарилди.

Эслатиб ўтамиз, Роналдиньо ва унинг акаси Роберто де Ассиш 7 март куни Парагвай мамлакатига сохта паспорт билан киргани учун маҳаллий полиция томонидан ҳибсга олинган эди. Аввалига улар қамоқхонага ташланган бўлса, апрель ойида улар 1,6 миллион доллар гаров пули эвазига уй қамоғига ўтказилишган эди. Шундай буён улар Асунсьондаги меҳмонхонада яшаб келишаётган эди.

24 август куни эса Парагвай суд прокуратуранинг Роналдиньо ва унинг акасига қамоқ жазосини тайинламаслик ҳақидаги илтимосномасини қондиришга қарор қилди. Улар жарима билан қутулиб қолишади. Роналдиньо 90 минг доллар тўлайди, шундан 60 минг доллари коронавирусга қарши кураш учун йўналтирилса, 30 минги хайрия жамғармага ўтказиб берилади. Футболчининг акасига эса 200 минг доллар жарима солинди. Бу пулга Парагвайдаги қамоқхоналарда пандемияга қарши кураш воситалари харид қилинади.

Бундан ташқари, Роберто ҳар 4 ойда ўз мамлакат суд органларига ташриф буюриб туриши керак. Роналдиньога эса бундай мажбурият юкланмади.

Манба: penalti.uz

loading...