Таниқли журналист ва ижодкор Қурбон Эшмат вафот этди

0

Ижодкор, таниқли журналист Қурбон Эшмат (Эшматов) 28 август куни 62 ёшида вафот этди.

Қурбон Эшматов 1958 йилда Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида туғилган. 1985 йилда ТошДУ журналистика факультетини битирган. 1999 йилда ўткир танқидий мақолалари учун «Жасорат» медали билан тақдирланган эди.

Ижодкор «Туркистон», «Халқ сўзи», «Ўзбекистон овози» газеталарида меҳнат қилган. Умрининг сўнгги йилларда «Фермер» журнали бош муҳаррир ўринбосари лавозимида ишлаётган эди. Қурбон Эшматнинг “Қамишзор узра нидо” асари чоп этилган.

Сайтимиз жамоаси марҳумнинг барча яқинлари ва оила аъзоларига ҳамдардлик билдиради.

loading...