1) Мактабда битта синфда 35-40 нафар бола ўтиради – репититор 10 нафар бола билан шуғулланади.
2) Мактабда мажлислар кўп бўлади – репититор ўқитувчи мажлисда соатлаб ўтирмайди.
3) Ҳар ҳафта мактабга комиссия келади бир дунё ҳужжат сўрайди- Репититор ўз устида ишлайди, уни комиссия текширмайди.
4) Ўқитувчи бўш қолди дегунча ўтириб ҳужжат тайёрлайди, Шиор: Қоғоз гапиради! – Репититор бўш қолса интернетдан маълумот олади ёки китоб ўқийди.
5) Мактаб ўқитувчиси ўқувчининг тарбиясига ҳам жавобгар – репититорга боланинг тарбияси аҳамиятсиз.
6) Мактаб ўқитувчиси учун давомат ўта муҳим – репититорга давоматнинг қизиғи ҳам йўқ.
7) Мактаб тарбияси оғир, оиласида муҳит расво болаларга ҳам эътибор қаратади — репититорда «ўқийман» деган, одобли болалар бўлади. Тарбияси оғирларни ўқитишни у шунчаки рад этади: пули ҳам ордона қолсин!