«Вампир»ни ҳам коронавирус четлаб ўтмади!

0

«Сумерки» фильмида бизга «Вампир» образи билан яхши тагиш бўлган Голливуд юлдузи Роберт Паттинсон коронавирусга чалинган. Бу ҳақда  Meduza нашри манбаларга асосланиб маълум қилди.

Аввалроқ Warner Bros. Pictures, Петтинсон бош қаҳрамон ролини ижро қилаётган «Бэтмен» фильмининг суратга олиш жараёни тўхтатилгани ҳақида маълумот берган. Студия бунга сабаб қилиб, суратга олиш жамоаси аъзоларидан бирининг COVID-19 топширган тести натижаси ижобий чиққанини таъкидлаган. Зарарланган кишининг изоляцияда эканини билдирган Warner Bros. жамоа аъзоси исмини маълум қилмаган, дейилади хабарда.

Маълумот учун, 2020 йилнинг февралида бошланган «Бэтмен» ҳақидаги фильм суратга олиш жараёни коронавирус сабаб март ойида тўхтатилган. Сентябрда қайта суратга олиш ишлари бошлаб юборилган. Аввалига, 2021 йилнинг июнь ойига белгиланган фильм премьераси 2021 йилнинг 30 сентябрида бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда.

loading...