Мунғайиб турибди!

0

Миллий академик драма театри биноси ҳозир шундай кўринишда. Шукур Бурҳонов, Ҳамза Умаров, Наби Раҳимов ва бошқалар даврида бу театрнинг ҳовлиси одам билан лиммо-лим бўларди. Гул кўтаргани қайси, севгилисини бошлаб келгани қайси… Ҳамманинг юзида интиқлик, қувонч бор эди ўша кезлари. Кейин Дилбар Икромова, Абдураим Абдуваҳобов, Фатҳулла Масъудов ва бир қанчалари келишди. Олдин ўтган устозларининг ўринларини билдирмасликка ҳаракат қилишди. Уддасидан ҳам чиқишди. Бироқ, бир офат келди-ю, энди-энди шогирдлар етиштираётган бу иқтидор эгаларини дарров олиб кетди. Бу ёқда Саида Раметованинг ҳам оғир бетоблиги ҳақида маълумотлар тарқалди. Ҳали ҳам миллий театрда устунлар бор. Эркин Комилов, Раъно Ярашева, Зуҳра Ашурова ва яна етти-саккизта… Ўшалар ҳамкасбларининг ўринларини билдирмай туришар, аммо ёшлар орасида ярқ этиб кўзга ташланадиганлари йўқ-да. Кўринмаяпти-да. Ана шуниси ачинарли. Ана шунинг учун ҳам академик драма театри биноси мунғайгандир…

loading...