Ёлғонни сув қилиб ичган мухолифатчилар

0

Мазкур видеода бир маҳалланинг оқсоқоли бўладиган ёшдаги профессор одамнинг киприк қоқмай «мухолифатга алоқам йўқ, уларнинг бирортасини танимайман» деса, келишиб олгандай сиёсий саботажчи, шантаж Жаҳонгир Маматов ҳам унинг ёлғонини тўтидек такрорлаб: «Оллоқулов фаолиятидан умуман хабарсизман, мен ўзга юрт фуқаросиман, ўзга давлат ишларига аралашишга конституциявий ҳуқуқим йўқ, АҚШдан пенсия оламан…» деб турса, қип-қизил ёлғоннинг ўзгинаси эканининг гувоҳи бўларкан одам.

Ваҳоланки, Жаҳонгир Маматов ва Зокир Алиев бир товоқдан ош ейиши барчамизга яхши маълум-ку, боз устига, террористик оқимлар аъзолигида айбланган Зокир Алиев Хидирназар Оллоқуловнинг ҳамкори, «Адабиёт» газетаси бош муҳаррири Б. Каримнинг пластик картасини ўз “Facebook” саҳифасида эълон қилиб, газетани кенгроқ ададда чоп этиш мақсадида кўнгиллилардан пул тилаб, хайрия акциясини эълон қилиб келмоқда.

Бу боғлиқликлар бир тараф бўлса, омма олдида бир-бирини танимаймиз, деб сўзлаш ҳолатлари бир тараф бўлиб, Хидирназар Оллоқулов фаолиятини шубҳа остида қолдириши табиий.

Тўғрисини айтсам, анчадан бери кузатишларим асосида шу масалада таҳлилий пост ёзиб, халқимизни, ёшларимизни огоҳликка чорламоқчи бўлиб юргандим, иттифоқо, “Facebook” саҳифамга Тўлқин Қораев тайёрлаган асосли видеотаҳлиллар ва “Youtube”даги «Bor gap» каналида эълон қилинган ушбу видео ёрдамга келиб қолди.

Шу муносабат билан шубҳаларимни пост шаклига келтириб, сиз азиз юртдошларимга ҳавола этмоқдаман.

Видеони охиригача кўриб, ёлғончилар сафсаталари ёмонлигидан яқинларингизни, айниқса, ҳали оқ-қорани танимаган фарзандларингизни огоҳ этиб боришингизни истардим.

Мурод Ашуров

loading...