Cengiz Enerji компанияси Тошкент вилоятида ИЭС қуради

0

Қурилиш ишларини шу йил охиригача бошлаб юбориш ҳамда қурилиш бошланганидан сўнг 12 ойдан кечиктирмай тайёр объектни ишга тушириш режалаштирилган.

Жорий йилнинг 10 сентябрь куни Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида Туркиянинг Cengiz Enerji энергетика компанияси билан ўтказилган музокаралар давомида Тошкент вилоятида қуввати 240 МВт бўлган иссиқлик электр станциясини қуриш лойиҳаси доирасида долзарб масалалар муҳокама қилинди.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги хабарига кўра, мазкур лойиҳа бўйича келишувга Ўзбекистон ҳукумат делегациясининг жорий йилнинг июль ойида Туркияга амалга оширилган ташрифи давомида эришилган.

ИЭС қурилиши 150 млн долларгача бўлган миқдорда Туркиянинг тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилиш, қурилиш пайтида 500 янги иш ўринлари ва ИЭСдан фойдаланиш вақтида 100 иш ўринлари яратиш, йилига 2 миллиард кВт.с миқдорида арзон электр энергиясини ишлаб чиқаришни таъминлаш имконини беради. Бу, ўз навбатида, республика энергия балансини диверсификация қилиш ва электроэнергия ишлаб чиқаришга сарфланадиган табиий газ истеъмолини сезиларли даражада камайтириш учун имкониятлар яратади.

Учрашув якунлари бўйича Cengiz Enerji ва Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ўртасида Инвестицион битим, шунингдек, “Ўзбекистон Миллий электр тармоқлари” АЖ билан турк компаниясидан 25 йил муддатга электр энергиясини сотиб олиш бўйича Битим имзоланди.Қурилиш ишларини шу йил охиригача бошлаб юбориш ҳамда қурилиш бошланганидан сўнг 12 ойдан кечиктирмай тайёр объектни ишга тушириш режалаштирилган.

kun.uz

loading...