Кўча футболининг олтин қоидалари

0

1. Ҳеч қандай ҳакамсиз.

2. Тасаввур қилиб бўлмас ҳисоблар: 25:46.

3. Жамоадаги энг дўмбоқ ўйинчи дарвозабон.

4. Тўп эгаси ҳеч қачон дарвозага турмайди.

5. Пенальти фақат ўйинчи ерга ётиб олиб сўкинганда ёки бақиргандагина белгиланади.

6. Ўйин қоронғи тушгунча ёки тўп эгаси аразлаб уйига кетиб қолгунча давом этади.

7. Дарвоза бўлиши шарт эмас, тош ёки сумка бўлаверади.

8. Ҳамма ҳакамлик қилаверади. Бараварига «рука» деб бақирилса бўлди.

9. Офсайдсиз ўйналади.

10. Форма бўлиши шарт эмас.

11. Тўпнинг аҳамияти йўқ. Арзон тўп ёки тешик тўп ҳам бўлаверади.

12. Ҳамма ўйнайди. Заҳира бўлмайди.

13. Энг кўп бақирадиган – тўпнинг эгаси.

14. Пенальтини тўп эгаси тепади.

15. Тўп янги бўлса, қаттиқ тепишга рухсат йўқ.

16. Бир жамоада ўйинчи кам бўлса, муаммо йўқ. “Ҳам варатар, ҳам ўйинчиман” қоидаси бор.

17. Ҳеч қачон ўйинчилар симуляция қилишмаган (атайлаб йиқилмайди).

18. Қўшимча вақт охирги голгача.

19. Ким тўпни узоққа тепса, ўзи олиб келади (тўп эгасидан бошқалар).

20. Аут – қачон тўп ариққа тушса ёки қўшни уйга тушса.

21. Пенальтидан гол уролмаганни «халқ душмани» даражасида ёмон кўришади.

Сизнинг ёшлигингиз эсга тушдими?

Жобир Алихон

loading...