Азиз Раметов «Уммон» гуруҳи, актёр Талъат Йўлдошев ва бошловчи Зара билан жанжалларига ойдинлик киритди (видео)

0

Актёр ва режиссёр Азиз Раметов «Дарё» интернет-нашри учун эксклюзив интервью берди.

Азиз Раметов «Уммон» гуруҳи, актёр Талъат Йўлдошев ва бошловчи Зара билан жанжалларига ойдинлик киритди.

««Уммон» гуруҳидаги Шоҳруҳ мендан ёш. У билан уришиш менга ярашмайди. Мен у билан уришмаганман. Шунчаки, у нимадир деган, қизиққон пайтимиз бўлган. «Шоҳруҳ, қўй укам, ёшсан’» деганман. «Ака, нега унақа дейсиз? Бир ёшдан, бир каттадан» деган. Бўлди шу. Ҳеч қанақа уриш жанжал бўлмаган.

Мен профессионал боксчи эмасман, лекин беш йиллик тажрибам бор. Мен уришсам, шоу-бизнесда Йигитали билан 15-20 минут яхши уришиб турсам керак. Қолган ўзимиз тенгиларни узоғи беш минутда тақиллатиб қўяман.

Талат билан ҳам, бошловчи Зара билан ҳам уришмаганман. Буларнинг барчаси ўша жойда ҳал бўлиб кетган ишлар, ҳеч қандай жанжал ёки ортиқча тушунмовчилик бўлмаган«.

Азиз Раметов, актёр ва режиссёр

loading...