Жуда машҳур аммо наф келтирмайдиган маслаҳатлар

0

Бугунги кунда ҳар бир инсон Интернетдаги фойдали маслаҳатлар билан ҳаётини енгиллаштиришга ҳаракат қилмоқда, аммо уларнинг ҳар бирини амалда текширишга шошилмаслик керак – машҳурликка эришиш учун блогерлар кўпинча ажойиб, аммо умуман ишламайдиган лифеҳаcкларни эълон қилишади. Ушбу мақолада сизнинг эътиборингизга нафақат «яроқсиз» , балки хавфли бўлиши мумкин бўлган маслаҳатларни ҳавола қиламиз.

Зангламайдиган темир билан ёқимсиз ҳидларни бартараф этиш

Сабзавотларни кесгандан сўнг, маълум бир ҳид узоқ вақт давомида қўлларда қолади, уни ювиб кетказиш қийин. Оммабоп лифеҳаcкга кўра, пиёз ёки саримсоқ ҳидидан қутулиш учун қўлларингизни зангламайдиган темир билан ишқаланг. Бироқ, қўлингиздаги моддалар ва хром оксидининг «зангламайдиган пўлатдан» ясалган нарсаларга реакциясига фақат лаборатория шароитида эришиш мумкин – сизнинг ошхонангизда бу деярли мумкин эмас. Яхшиси лимон шарбати ва туз билан қўлингизни ювинг.

Батареяларни музлатгичда сақлаш

Интернет-маслаҳатчиларининг таъкидлашича, батареялар музлатгичда сақланса узоқроқ хизмат қилади, аммо улар совуқ шароитда конденсаторларни хона ҳароратига қараганда тезроқ туширади. Бундан ташқари, конденсация қурилманинг занглашига олиб келиши мумкин.

Сув «қочиб кетмаслиги» учун ёғоч қошиқ

Кастрюлчага қўйилган ёғоч қошиқ парли қайнашни тўхтатиши яъни қайнаётган сув камайиб кетишини олдини олиши мумкин деган фикр бор. Аммо, агар сиз идишга кўп миқдорда сув қуйсангиз ёки оловни кучайтирсангиз, бу маслаҳат ишламайди – қошиқ шунчаки чўкиб кетади.

Тостердаги пишлоқли сэндвичлар

Яна бир машҳур маслаҳат шундаки, тостерга сэндвични пишлоқ билан жойлаш. Сиз эритган пишлоқ сэндвичнинг ёнбошига тушади. Бу, албатта, жуда ажойиб туюлади, лекин аслида бундай маслаҳат бироз хавфли- иссиқ сэндвич чиқишда қўлларингизни куйдиради ёки ошхонани эритилган пишлоқ сачраб «безаб қўяди».

Тиш пастаси юздаги ҳуснбузарларга қарши

«Кечаси юздаги яллиғланган жойга тиш пастаси суртсангиз, эрталаб яллиғланиш йўқолади» – эҳтимол сиз бу ёмон маслаҳатга дуч келиб ҳам бўлгансиз. Юздаги микро куйишлар олдини олиш учун эсда тутинг: тиш пастасининг таркиби ҳуснбузарларни даволаш учун мўлжалланмаган ва таркибидаги ментолнинг қуритиш таъсири юзнинг териси учун эмас, балки тишларга керак. Бу юзда ёқимсиз ачишиш ҳиссини келтириб чиқариши мумкин.

loading...