АҚШ президенти сайёрамизнинг энг кучли ММА жангчиси ким эканлигини айтди

0

АҚШ президенти Дональд Трамп Хабиб Нурмагомедовни сайёрамининг энг кучли жангчиси деб ҳисоблашини маълум қилди.
Шунингдек, Оқ Уй раҳбари Хабиб ва Гэтжи ўртасидаги жангни кўришга ваъда берди.

“Гэтжи сайёрамизнинг энг кучли жангчисига қарши баҳс олиб боради. Жастин Хабибни нокаут қилишга ваъда берди. Бу жанг албатта қизиқарли бўлади. Турнир президентлик сайлови вақтида бўлади, лекин мен бу жангни кўришга вақт топаман”, – деди Дональд Трамп.

Эслатиб ўтамиз, Хабиб ва Гэтжи ўртасидаги жанг 24 октябрь куни Абу-Даби шаҳрида бўлиб ўтади.

Манба: olamsport.com

loading...