ФВВ коронавирусдан вафот этди деб берган икки ходимидан бирида инфекция тасдиқланмаган — ССБ

0

Интернет тармоғида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимида икки нафар ходим коронавирус асоратлари туфайли вафот этгани ҳақидаги хабарлар тарқалган эди.

Хоразм вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг шу хабар юзасидан маълум қилишича, Қўшкўпир тумани фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи майор Д.Ж. 12 сентябрь куни коронавирус асоратлари туфайли вафот этгани ўз исботини топмади.

«Коронавирусдан гумон қилиниб шифохонага ётқизилган марҳум бемордан 10 сентябрь куни олинган махсус лаборатория натижаларига кўра, унда коронавирусни келтириб чиқарувчи “SARS CoV-2” вируси аниқланмаган.

Шунингдек, ижтимоий тармоқларда коронавирусдан вафот этгани айтилган хивалик шифокор Б.Қ.нинг Урганч шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли карантин шифохонасидан олинган касаллик тарихи маълумотларига кўра, марҳумда коронавирус инфекцияси тасдиқланмаган.

27 август касалхонага ётқизилган беморда бирламчи текширув жараёнида махсус лаборатория текширувида ҳам, кейинги ташхисларда ҳам коронавирус инфекцияси аниқланмаган. Беморнинг ўлимдан кейинги ташхиси натижаларига кўра, беморнинг вафотига икки томонлама пневмония сабаб бўлганини кўриш мумкин»  дейилади хабарда.

loading...