КАМЁБ ВИДЕО: ЎЗБЕК УЗУМЧИЛИГИНИНГ ОТАСИ МУСАМУҲАМЕДОВ РИЗАМАТ ОТА ҲАҚИДА СУРАТГА ОЛИНГАН ТЕЛЕВИЗИОН ФИЛЬМ

0

Мусамуҳамедов Ризамат ота дунёга машҳур ўзбек узумчилиги миришкори. 2 марта Меҳнат Қаҳрамони, Давлат Мукофотлари лауреати, Ўзбекистон фанлар академиясининг фахрий академиги, Республикада хизмат кўрсатган агроном ва узумчи. 19-аср охирида Тошкент вилоятидаги «Дегресс» узумчилик хўжалигида иш бошлаган. Ўша пайтдаги машҳур олимлар бўлган И.Стрельцов ва Р. Шредерлар шогирди ҳисобланган.

1914-22 йилларда Ризамат ота махсус «Кенсай» узумчилик хўжалигида оддий ходимдан бош мутахассисликкача бўлган лавозимларда ишлайди. 1950 йилдан кейин Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазирлигида узумчилик йўналишида бош агроном бўлиб ишлаш давомида узумнинг янги экиш усуллари ва боғ яратиш схемаларини ишлаб чиқиб, Европа ва Марказий Осиёда 3600дан ортиқ узум боғлари яратган. Ризамат ота фаолияти давомида 10 дан ортиқ узум навлари селекция қилган.

loading...