Сафдошлари нобуд бўлса ҳам, улар адолат ўрнатилди деб ўйлашади…

0

Бўри қўрага кириб, оқ қўйлардан бирини еб кетди. Бундан қора қўйлар севинишди. Кейин яна кириб, энди қора қўйлардан бирини еб кетди. Бундан: «Бўри адолат қилди», дея оқ қўйлар хурсанд бўлишди.

Бўри ҳали-ҳануз бу қўрада адолат ўрнатар экан…

Жамолиддин Муҳаммаджон

loading...