«Uzbekistan Airways​» Минскка парвозлар сонини оширмоқда

0

2020 йил 24 сентябрдан бошлаб Минскга қатновлар ҳафтасига 2 маротаба амалга оширилади. Бу ҳақда Uzbekistan Airways хабар бермоқда.

Парвозлар жадвали билан авиакомпаниянинг расмий веб-сайтида танишишингиз мумкин.

Мазкур қатновларга авиачипталарни авиакомпания веб-сайтидан, АЖ мобил иловаси орқали, шунингдек, «Uzbekistan Airways​» АЖнинг энг яқин сотув офисларидан ёки Ўзбекистон Республикасидаги авиакомпания ташувларини сотиш агентликларидан сотиб олиш мумкин.

Шарҳлар

loading...