Ўзбекистонлик «Instagram»-блогери Туркияда гўзаллик танловида иштирок этмоқда!

0

Ўзбекистонлик Шаҳзода Салимжанова Туркияда «Miss Aura International 2020» халқаро гўзаллик танловида иштирок этмоқда, деб хабар берди «sputniknews-uz.com».

Танлов Анталияда 13 сентябрь куни бошланди. Якуний босқич 27 сентябрда бўлиб ўтади.

Унда турли давлатлардан келган 28 нафар аёл иштирок этмоқда. Танловда иштирок этаётган иштирокчиларнинг суратларини ушбу ҳавола орқали кўриш мумкин.

«Miss Aura International» ҳар йили таниқли юлдузлар ва дижейлар иштирокидаги мусиқий фестиваль билан бирга ўтказилади. Бу йилда Тимати, Светлана Лобода, Monatik, Тина Кароль, Вера Брежнева ва «ВиаГра» гуруҳи иштирок этиши кутилмоқда.

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here