Юрий Гагарин Риштонга нега келганди?

0

Иккинчи жаҳон урушининг фарғоналик афсонавий қаҳрамони Мамадали Топволдиев Беларус ўлкасида кўрсатган жасорати билан машҳур бўлиб, у ҳақида ўнлаб китоблар, ҳужжатли фильмлар яратилган.

Урушдан кейинги йилларда Риштон туманидаги Зоҳидон қишлоғини ҳар томонлама обод бўлишига улкан ҳисса қўшган бу инсон тинчлик даврида ҳам уруш йилларидек қаҳрамонлик кўрсатган эди. Унинг раҳбарлигида вилоятнинг энг қадимий ва катта қишлоқларидан бўлган Зоҳидонда кенг кўламли қурилиш-бунёдкорлик ишлари олиб борилди. Айнан шу инсоннинг ташаббуси билан ўз даврида Зоҳидонга жуда кўп машҳур инсонлар, хусусан, биринчи космонавт Юрий Гагарин ташриф буюрганди.

Яқинда Риштон туманида Мамадали Топволдиев таваллудининг 100 йиллиги муносабати унинг ҳайкали тантанали равишда очилди. Ўтказилган тадбирда қишлоқ нуронийлари қаҳрамоннинг уруш йилларида кўрсатган жасорати, кейинги даврдаги эзгу ташаббусларини фахр билан эсга олдилар.

— Белоруссияда ҳалигача бобомни афсонавий қаҳрамон сифатида эслашади, — дейди унинг набираси Мамадали Топволдиев. — Бир неча маротаба бобом жанг қилган ўлкада бўлдик. Унинг авлодларига бўлган ҳурмат ва эътибордан бошимиз кўкка етди. Мен шундай қаҳрамоннинг зурриёти бўлганимдан ҳақли равишда фахрланаман.

xs.uz

loading...