Олма шарбатининг фойдаси (жайдари маслаҳат)

0

Олмаларим сероб. Жуда кўп.
Қурт тешган, зарба еган олмаларни шарбат қилиб ичяпмиз.
Тошкондаги уйимда шарбат чиқарадиган аппаратим бор эди, ўтган куни ўғлим олиб келди.
Аппаратни 2005 – йил 45 минг сўмга (нарҳиям эсимда) сотиб олгандим.
Ўшанда Москвадан жарроҳлик амалиётидан қайтгандим. Ўта ҳолдан тойгандим, ахир операциям нейрохирургия эди. Танамни тиклаш учун кўп-кўп, роса кўп олма шарбати ичгандим. Фойдаси зўр бўлганди.
Олма шарбати таркибида кислота кўп бўлгани боис, у танадаги ортиқча ёғларни эритади.
Олмада темир моддаси ҳам кўп. Темир қонни қуватлантиради.

Олмаларим серсув экан. Бугун эрталаб ҳаммамиз салкам бир косадан олма шарбати ичдик.
Митти қизим: » Опоқи, яна ичаман! «- деди.
Ўғлим: » Дада, яна тайёрланг! «.
Қизим:» Дада,ширинлигини кўринг».
Шунақа. Кўп-кўп шарбат ичамиз энди.
Тагига тўкилган, қурт еган олмаларимиз роса кўп.

Раҳимжон Раҳмат

loading...