Шернинг боласи ҳам шер бўлади-да!

0

Суратдаги Закир Найк олдида ўтирган йигит унинг ўғли Фариқ Закир Найк. У ҳам отасига ўхшаб мусулмон даъватчи. Адашмасам, ҳозирда 25 ёш.

Фариқ Закир Найк:

– 8 ёшида 50-100 минг киши қаршисида 10-15 дақиқалик маъруза ўқиган;

– 13 ёшида Қуръони Каримни саҳифа ва оят рақамлари билан тўлиқ ёд олган;

– Араб адабий тилини яхши ўрганган;

– 14 ёшида отаси каби ўзининг илк катта суҳбатини ўтказган. У 2 соатга яқин давом этган маърузаси асносида Қуръондан 56 та, Инжилдан 52 та, ҳадисдан араб тилида 11 та – жами 119 та далил келтирган;

– Таэквондо спорт тури бўйича қора белбоғ соҳиби бўлган.

loading...