Хонанда Воҳиджон Исоқов «Tashkent City»да тўй қилгани учун жаримага тортилди!

1

Хонанда Воҳиджон Исоқов 14 сентябрь куни «Tashkent City» паркида тўй қилгани ва унга кўплаб шоу-бизнес вакиллари ташриф буюргани хабар қилинганди. Ушбу ҳолатга Тошкент шаҳар ИИББ ўзи муносабатини билдирди.

Қайд этилишича, интернет тармоғида тарқалган фото ва видеоларга кўра меҳмонлар сони 50 дан ошган.

«Коронавирус инфекцияси тарқалиши билан боғлиқ юқори хавф шароитида бундай ишларга йўл қўйиб бўлмайди.

Маълум қиламизки, СЭХ ишчилари томонидан мазкур факт асосида тадбирни ташкиллаштирган 32 ёшли Вохиджон И. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 54 моддасига кўра жаримага тортилди. Унга ЭКИҲнинг 5 баравари миқдорида жарима белгиланди.

Ҳурматли ҳамшаҳарлар ва Тошкент меҳмонлари! Санитария-эпидемиология талабларига жиддий қарашингизни сўраймиз. Турли маросимлар ўзингизни ва яқинларингизни ҳаётини хавф остига қўйиш учун сабаб бўла олмайди», дейилади хабарда.

loading...

1 ТА ФИКР

  1. Беш баробари эмиш,бу сумма улар учун кулгилику,унда хамма бир миллион сум жаримани олдиндан тулаб куйиб икки юз кишилик туй килверадида,жарима ЭКИХ нинг500 баробари булиши керак.

Comments are closed.