Биз қойил қиламиз!

0

Бу сўзлар америка президенти Трапга тегишли. У бугун американи зўр компанияси коронавирусга қарши ўта ишончи вакцина яратилганлигини ва октябрнинг бошида 100 миллион доза тарқатилажагини гапирди. Хабарингиз бор бундан бир неча вақт муқаддам Россия президенти Владимир Путин дунёда биринчи бўлиб уларда вакцина яратилганлигини оммага маълум қилган эди. Кейин россияликлардан биринчи қирқ минг киши эмланганлиги ҳақида  Россия матбуоти жар солди. Ҳатто қуролли кучларининг бошлиғи Шайгуни телевезорда кўрсатишди. У ҳаммадан олдин ўзини эмлатаётган эди…

Хўп, америка боплабди. Россия қойиллатибди. Унда нега яна ҳамма ёқни ваҳима босиб кетди. Октябрдан коратин кучайтирилади. Мактаблар росманасига ёпилади. Фақат озиқ овқат дўконларигина ишлайди ва ҳаказо деган миш мишлар урчиб кетдику… Ёки бу иккита катта давлат дунёга ўзини яна бир марта кўз кўз қилиш учун ғўддайиб қўйдими? Тушунмайсан. Менимча ортда қолма бойталим деб қамчи босишаётган бўлишса керак.

Эслатиб ўтамиз бугунги кунгача Амерка қўшма штатларида 6, 6 миллион киши каронавирусга чалинган, шундан 2, 49 миллионни тузалган. 196 минг киши эса ўлган.

Дунёда 29, 6 миллион одам каронавирус юқтириб олган.

loading...