Швецияда “учинчи минг йиллик” елканли кемаси қурилади

0

Швецияда “учинчи минг йиллик” елканли юк кемаси қурилади. Кема узунлиги 80 метр, эни 30 метр келадиган елканлар ёрдамида ҳаракатланади.

Швециянинг Қироллик технология институти, SSPA консалтинг компанияси ва Wallenius Marine конструкторлик бюросидан иборат консорциум елканлар ёрдамида сузувчи юк кемаси лойиҳасини ишлаб чиқди. Кемада ҳаракатланиш учун анъанавий двигателлар мавжуд, бироқ у аксарият йўлни узунлиги 80 метрни, эни 30 метрни ташкил қилувчи елканлар ёрдамида босиб ўтади. Елканлар исталган томондан эсувчи шамолни қўллай олиш учун бурилиш механизмларига эга.

Кеманинг узунлиги 200 метрни, эни 40 метрни ташкил қилади ва у ўз бортига 7 мингта автомобилни олиши мумкин. Кеманинг елканлари билан баландлиги 100 метрдан ошади, шу сабабли унинг йўналишини кўприклар билан тўқнашмайдиган қилиб қуришга тўғри келади. Бундай улкан кемага кўплаб портларга кириш ёпиқ бўлади, бироқ у деярли ёнилғи сарфламайди ва атмосферага зарарли чиқиндилар чиқармайди.

Ушбу турдаги биринчи кемани 2024 йилдаёқ тижорий рейсга жўнатиш режалаштирилган.

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here