Буракнинг ҳар қандай кўринишини севадиган Фаҳрие, хайрия лойиҳасининг юзи бўлган Неслиҳан. Турк киноси янгиликлари

0

Мухлислар учун севимли бўлган актёр ва актрисалар пандемия вақтида ҳам тинч ўтиргани йўқ. Уларнинг аксарияти томошабинларни қувонтириш учун янгидан янги сериалларда иштирок этиш ва хайрия лойиҳаларида фаол бўлиш билан банд.

Фаҳрие Эвжен ва Бурак Ўзчивит Этилер туманида жойлашган янги ресторанлардан бирида репортёрлар эътиборидан четда қолмади. Актёр ўзининг «Қурилиш: Усмон» сериалидаги имижи унга ёққани ва қулайлигини билдирган. Фаҳрие эса Бурак унга исталган образда ҳам ёқиши, аммо айнан шу сериалдагисини кўпроқ ёқтирганини таъкидлаб, суратга олиш майдончасига тезроқ қайтишни хоҳлашини қўшимча қилган.

Эвжен сериал учун катта миқдорда гонорар сўраётгани ҳақидаги маълумотни инкор қилиб, аллақачон сценарийлар билан танишишни бошлагани ҳақида хабардор қилган. Бундан ташқари, жуфтлик ўғли Каранни реклама роликларида суратга тушиши ва ўзларининг Бодрумдаги таътилда жанжаллашгани ҳақидаги хабарлар миш-миш эканини айтиб, мазкур мавзуларга нуқта қўйган.

Ирем Ҳелважиўглу энг чиройли сочлар эгаси сифатида Watsons Türkiye мукофотига лойиқ деб топилган.

Элчин Сангу Галлиард ресторанидаги иш билан боғлиқ учрашувидан кейин уни кутиб турган журналистларга «Яхши ва ёмон кунда» номли сериалнинг суратга олиш ишлари яхши кетаётгани, учрашувдан чиқиб, яна суратга олиш майдончасига қайтишини билдирган.

Турк ОАВ Демет Ўздемирнинг Бариш Тайлан билан муносабатда экани, жуфтлик тез-тез кўришиб туриши ва ижтимоий тармоқларда бир-бирини кузатиб бориши ҳақида маълумот берган. Аммо актриса буларнинг барини миш-мишдан бошқа нарса эмаслигини таъкидлаган.

Неслиҳан Атагул 2020 йилда «Pembe top» (пушти тўп) номли хайрия лойиҳасининг юзи бўлди.

Энгин Ўзтурк «Туғилган уйинг — тақдиринг» сериалида суратга тушишни бошлади. Мухлислар уни Бариш ролида кўриши кутилмоқда.

Бирсен Алунташнинг таъкидлашига қараганда, «Эшигимни қоқ» сериалига янги актёр қўшилиши ва сюжетнинг янада қизиқарли давом этиши кутилмоқда. Сериалда Серкан Полатнинг душмани Кан ролини ижро қилган Исмоил Эге Шашмаз эса лойиҳани тарк этган.

daryo.uz

loading...