Машинада баланд овозда қўшиқ эшитганлар жаримага тортилиши мумкин

0

Ички ишлар вазирлиги аҳоли пункти ерларида транспорт воситаларининг магнитофон ва овоз чиқарувчи бошқа аппаратураларидан овозини баланд қилиб фойдаланганлик учун жарима жорий қилишни таклиф этмоқда.

Қонун лойиҳасида, шунингдек, мазкур ҳуқуқбузарлик билан бирга, товуш сигналини сабабсиз бериш, транспорт воситаларига уни ишлаб чиқарган корхона назарда тутмаган товуш чиқарувчи ва ёритувчи қурилмаларни ўрнатиш, худди шунингдек уларни ўзгартириб ўрнатиш базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлиши кўзда тутилмоқда.

Ҳозирда ушбу жарима миқдори 1 баравар.

loading...