МИБ расмий баёноти: Ҳеч бир ходим ойликсиз ишлаётгани йўқ, собиқ ходимларнинг ойлиги эса ҳисоб-китоб қилинмоқда

0

Жорий йилнинг 17 сентябрь куни Ижтимоий тармоқлар орқали “Бош прокуратура ҳузуридаги МИБ ходимлари ойликсиз ишлаяпмиз” деган мазмунда хабар тарқатилди.
Мазкур хабарда Бюронинг Жиззах ва Тошкент вилоят бошқармалари тизимида ишлаган собиқ ходимларнинг ойлик иш ҳақи олмасдан ишлаётгани баён этилган.
Маълумки, жорий йилнинг 18 июнь куни Президентнинг “Табиий газ ва электр энергиясини сотиш механизмини таколмиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6010-сонли Фармонига асосан, Бюро органларида ходимларнинг штат бирликлари сони ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқариши назарда тутилган.

Хабардаги Жиззах вилоят бошқармасидаги бўйича ўрганишда, бошқарма тизимидан 222 нафар ходимлар бўшатилган бўлиб, ушбу тегишли ходимлар меҳнат қонунчилигига асосан ёзма равишда огоҳлантирилган ҳамда 192 нафарига жами 473 млн. 406 минг 386 сўм компенсация тўловлари тўлиқ тўлаб берилган.

Жорий йилнинг 16 сентябрь куни Бюронинг Шароф Рашидов туман бўлимида бошқарма раҳбарияти иштирокида йиғилиш ўтказилган бўлиб, унда ҳозирги пандемия ва карантин даврида якуний ҳисоб-китоб ишларининг бироз кечикаётганлиги, ходимларнинг сабрли бўлиши лозимлиги ва ҳар бир ходимларнинг фаолияти доимий эътиборда бўлиб, ишлаши учун керакли шарт-шароитлар яратиб берилиши ҳақида тушунтириш берилган.

Худди шунингдек, 17.09.2020 йил куни бошқарма катта инспектори Ҳ.Исматов ўзини журналист Шуҳрат Бобожонов деб таништирган фуқарога ходимларнинг асоссиз бўшатилмагани ва хизатда бўлган ходимларга иш ҳақлари берилиши ҳақида маълумот берган.

Бошқарма тимизидаги бўшатилган ходимларнинг якуний ҳисоб-китоб ишлари юзасидан бошқармада ишчи гуруҳ тузилган бўлиб, пул маблағларини тўлиқ ҳисоблаган ҳолда, тўлаб берилиши таъминланади.

Мазкур хабардаги Бюронинг Тошкент вилояти бошқармасидаги ҳолат бўйича, бўшатилган жами 477 нафар ходимларга 1 млрд. 161 млн. 639 минг сўм пул маблағлари тўлиқ тўлаб берилган, 4 млрд. 613 млн. 353 минг сўмлик якуний ҳисоб-китоб маблағлари навбатдаги босқичда амалга оширилади.

Шу каби, хабарда келтириб ўтилган Бюронинг Тошкент туман бўлимининг собиқ ходимларига ҳам компенсация пуллари тўлаб берилган ва қолган иш ҳақи ва унга тенглаштирилган кафолатли тўловлари тўлаб берилади.

Мазкур масаласи бўйича мурожаатларга муқаддам ҳам бир неча бор тушунтириш берилган.

Мажбурий ижро бюросининг марказий аппарати масъул ходимлари – бу каби масалалар қолаверса, меҳнат қонунчилигига амал қилиниши, иш ҳақи ва бошқа тўловларнинг тўланиши масалалар бўйича – Мажбурий ижро бюросининг марказий аппарати масъул ходимлари мурожаатларни қабул қилиш ҳамда тушунтириш беришга тайёр эканини билдириб қолади.

Мурожаат учун телефон рақамлари: 71-207-11-72, 71-207-11-98.

Мажбурий ижро бюроси

loading...