Тashkent City’да яна бир юлдузли тўй: «Новда» фильми билан танилган актриса Гулинур Абдуллаева режиссёрга турмушга чиқди

0

19 сентябрь куни Tashkent City’да яна бир юлдузли тўй бўлиб ўтди. «Новда» фильмидаги Зубайра образи билан танилган ёш актриса Гулинур Абдуллаева режиссёр Ҳабибулла Набиевга турмушга чиқди.

Никоҳ оқшомида ўзбек шоу-бизнесининг кўплаб вакиллари меҳмон бўлди. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолардан кечада Даврон Кабулов, Дилдора Рустамова, Шоҳруҳхон, Лола ва Шаҳло Аҳмедова хизматда бўлган. Актёр Алишер Узоқов эса Ҳабибуллага куёвжўра бўлди.

Маълумот учун, куёв Ҳабибулла Набиев маҳоратли клипмейкер сифатида танилган. У шу пайтга қадар аксарият таниқли хонандалар, жумладан, Муниса Ризаева, Улуғбек Раҳматуллаев, Лола ва Шаҳло Аҳмедова, Жаҳонгир Отажоновлар билан ҳамкорлик қилган.

daryo.uz

loading...