Дахшат! Хитой коронавиурсни Уханда ушлаб қолиш мумкин бўлган. Аммо…

0
CHONGQING, Feb. 17, 2020 Workers produce medical N95 masks at a mask production company in southwest China's Chongqing, Feb. 17, 2020. Medical N95 masks will be supplied to the novel coronavirus epidemic prevention frontline for medical workers. (Credit Image: Global Look Press/Keystone Press Agency)

Коронавирус эпидемиясини унинг эпимаркази бўлган Ухань шаҳрида ушлаб қолиш мумкин эди, бироқ Хитой расмийлари касаллик тарқалишининг бошланғич даврида унга қарши муносиб кураша олмаган. Бу ҳақда ўз лавозимини тарк этаётган АҚШнинг Пекиндаги элчиси Терри Бранстед CNN телеканалига маълум қилди, деб ёзмоқда «Интерфакс».

«Коронавирусни Уханда ушлаб қолиш мумкин эди, якунда эса бутун дунё бўйлаб пандемияга айланиб кетди», — деди америкалик дипломат.

«Хитойдаги тизим шундайки, улар вазиятни яширган ва ҳатто бошида хавф ҳақида огоҳлантирган шифокорларни жазолаган», — дея таъкидлаган Бранстед. Шунингдек, у АҚШ ва Хитой ўртасидаги муносабатларнинг ёмонлашувида жавобгарликни Пекиннинг зиммасига юклаган.

Бранстед кўплаб кузатувчилар учун кутилмаган равишда АҚШнинг Хитойдаги элчиси лавозимидан истеъфога чиқаётганини ва Қўшма Штатларга қайтаётганини маълум қилди. У мазкур жуда муҳим дипломатик лавозимни 2017 йилдан буён эгаллаб келаётганди. CNN телеканалининг қайд этишича, Бранстед Хитой раиси Си Цзиньпин билан 1980 йиллардан буён таниш ҳисобланади, бироқ у бу шахсий алоқадан ҳеч қачон Вашингтон ва Пекин муносабатларига хизмат қилиш учун фойдалана олмаган.

Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп ва унинг тарафдорлари бўлган республикачилар бир неча марта Пекинни коронавирус тарқалишининг хавфлилиги ҳақида дунёни огоҳлантирмаганликда айблаганди. Шунингдек, Трамп агар Хитой коронавирус тарқалиши сабабларини ўрганишда ҳамкорлик қилмаса, унга нисбатан санкция жорий қилиш вариантини кўриб чиқишга тайёрлигини маълум қилган. Хитой расмийлари эса бундай фикрларни асоссиз деб атаган.

Аввалроқ Хитойнинг Ухань шаҳри пандемия бошланганидан буён биринчи халқаро авиарейсни қабул қилгани ҳақида хабар берилганди.

daryo.uz

loading...