ДИҚҚАТ! ТЕЗКОР ХАБАР!!!

0

2020 йил 19 сентябрь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 50 992 (+120) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 87 нафари Тошкент вилоятида, 33 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Шайхонтоҳур туманида яшаган 82 ёшли Н.Қ. (эркак) ҳамда Учтепа туманида яшаган 65 ёшли Д.А. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳрида 351 нафар, Тошкент вилоятида 124 нафар, Наманган вилоятида 72 нафар, Андижон вилоятида 21 нафар, Қашқадарё вилоятида 17 нафар, Самарқанд вилоятида 16 нафар, Хоразм вилоятида ҳам 16 нафар, Сурхондарё вилоятида 4 нафар, Фарғона вилоятида 3 нафар ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида 2 нафар бемор тузалди.

Шундай қилиб, юртимизда 47 271 (+626) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 3 294 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

loading...
(yaads = window.yaads || []).push({ id: "398094-7", render: "#id-398094-7" });